Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Республикадаги барча мактаблар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон порталидан фойдаланиши имконияти яратилади

A A A
Республикадаги барча мактаблар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон порталидан фойдаланиши имконияти яратилади

✅ Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти давомида эълон қилди.

✅ Давлатимиз раҳбари ўқувчиларнинг китобхонлик маданияти доимо эътибор марказида бўлишини таъкидлади.

✅ Ўқувчиларда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларга китобхонлик маданиятини сингдириш учун алоҳида танлов ўтказиб, ғолиб бўлган ёшларга автомобиль совға қилиш йўлга қўйилган.

✅ Мутасаддиларга бу ишларни янада оммалаштириш ва керак бўлса, энг олис қишлоқдаги мактабларга ҳам етказиш топширилди.

✅ Бунинг учун мактаблардаги маънавият хонаси ва кутубхонаси зарур техника ва оптик толали Интернет тармоғи билан таъминланади, барча мактабларнинг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси электрон порталидан фойдаланиши ташкил этилади.

Киритилди: 15:09 30.09.2024. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!