Politico газетасида чоп этилган мақолага кўра, АҚШдаги республикачи сенаторлар наркотик картелларига қарши кураш учун Мексикага қўшин юборишни таклиф қилмоқда.
«Баъзи республикачиларнинг тегишли қонун ҳужжатларини очиқ қабул қилишга ёки Мексикага қуролли кучлар юборилишини маъқуллашга тайёрлиги бу ғоянинг партияда мустаҳкам илдиз отганидан далолат беради», дейилади мақолада. Бу, шунингдек, иммиграциядан норозилик, гиёҳванд моддаларнинг ҳаддан ташқари дозаси туфайли ўлим ва Хитойни ёқтирмаслик партиянинг кенг ташқи сиёсатини қандай шакллантирганини кўрсатади.