АҚШда президентлик сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтаётган Конгресс сайловларида республикачилар овозларни санаб чиқиш якунига етмасдан ҳам Сенатдаги 100 ўриндан 51 тасини қўлга киритди.
Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.
Жорий сайловлар олдидан Сенатдаги кўпчилик демократларга тегишли эди.
Вакиллар палатасига сайловларда республикачилар ҳам кўпчилик учун зарур бўлган 218 та овоздан 165 тасини, демократлар эса 112 тани тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда, деб хабар беради телеканал.