Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Рекорд даражадаги қурғоқчилик Францияни очарчиликка олиб келиши мумкин

A A A
Рекорд даражадаги қурғоқчилик Францияни очарчиликка олиб келиши мумкин

Европада энг кўп маҳсулот ишлаб чиқарадиган Францияда ҳозирда рекорд даражадаги қурғоқчилик кузатилмоқда.

Францияда 50 кун кетма-кет ёмғир ёғмади. Барча қишлоқ хўжалиги мисли кўрилмаган даражада фалокат ёқасида. Қурғоқчилик бу йил экилган ҳамма нарсани қуритиб юбормоқда.

Франция етакчиси Эммануэль Макрон ҳам муаммо ҳақида гапирди.

"Инқироз бўлади, озиқ-овқат танқислиги бўлади, биз буни тушунамиз. Лекин бу ҳозир эса, бир ярим йилдан кейин юз бериши кутилмоқда", - деди Макрон.

Аммо франциялик иқтисодчиларининг фикрича, бу анча тезроқ содир бўлиши мумкин.

"Ўрим-йиғимнинг йўқолиши ўрнини тўлдириб бўлмайдиган йўқотиш бўлиб, нон нархига ва бутун озиқ-овқат занжирига кескин таъсир қилади. Ўйлайманки, ёзда биз муаммоларга, жиддий муаммоларга дуч келамиз" - деди Франция шимолидаги агросаноатчилар қўмитаси раҳбари Кристиан Дурлин.

Озиқ-овқат ва сувнинг тўлиқ танқислиги таҳдиди фонида ҳукумат майсазорлар, боғлар ва шахсий боғларни суғоришни тақиқлади.

Киритилди: 15:05 15.05.2022. Ўқилди: 3260 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!