Винисиус Жуниор қишда "Реал"ни тарк этиши мумкин.
Бундай вариант, агар бразилияликнинг янги шартномаси билан боғлиқ вазият ойдинлашмаса, бўлиши мумкин, деб ёзади AS.
Кейинги икки-уч ой Винисиус билан боғлиқ вазият учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Маълум бўлишича, 25 ёшли вингер ва "Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатган. Мадриддаги сўнгги учрашувда футболчи дастлабки молиявий талабларни сезиларли даражада пасайтирди. Шунга қарамай, музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Бразилиялик футболчининг шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.