Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ҳамюртимиз ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод бўлди

Ҳамюртимиз ОФК томонидан йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод бўлди

Жорий йилнинг 16 октябрь санасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Осиё футбол конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ташкил этилади. Унда ўтган 2025 йилги йирик мусобақалар, хусусан, U-17 ва U-20 Осиё кубоги 2025 ва қитъа миқёсидаги халқаро турнирлар давомида ўз маҳоратини намойиш этган футболчилар, мураббийлар ва расмийлар тақдирланади.

Қувонарлиси, турли йўналишлардаги номзодлар орасида Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчиси Садриддин Ҳасанов (“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”) ҳам бор.

Садриддин Ҳасановга бу йўналишда Алекс Бадолато (Австралия) ва Ҳамид Юсуф (Саудия Арабистони) рақобат қилади.

Маълумот учун, Садриддин Ҳасанов жорий йил Саудия Арабистони мезбонлик қилган U-17 Осиё кубогининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган эди.

Ғолиблар номи тантанали маросим давомида эълон қилинади. Футболчимизга омад тилаймиз!

Киритилди: 23:18 25.09.2025. Ўқилди: 9642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!