Трент Александр-Арнольд "Реал"даги шериклари билан машғулотларга қисман қайтди.
"Қаймоқранглилар" ҳимоячиси бугун асосий жамоа билан машғулотларнинг бир қисмини ўтказди.
16 сентябрь куни сонининг орқа қисмидан жароҳат олган англиялик футболчи майдонга қайтиш арафасида.
Англияликнинг асосий мақсади якшанба куни класикога қайтиш, деб ёзади Marca.
"Реал" 26 октябрь куни Ла Лиганинг 10-турида "Барселона"ни қабул қилади.