Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" юлдуз ярим ҳимоячисини янги шартнома билан тақдирламоқчи

"Реал" юлдуз ярим ҳимоячисини янги шартнома билан тақдирламоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем яқин келажакда клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин.

Инглизнинг амалдаги келишуви фақат 2029 йилда ўз ниҳоясига етади, аммо "қаймоқранглилар" раҳбарияти хавбекни ажойиб ўйини учун шартлари яхшиланган битим билан тақдирлаши мумкин. «Diario AS» хабарига кўра, 21 ёшли футболчининг агентлари аллақачон "қироллик клуби" вакиллари билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Жуд Беллингем 2023 йилнинг ёзида "Боруссия" Дортмунддан 100 миллион евродан кўпроқ маблағ эвазига "Реал"га ўтганди.

Киритилди: 17:52 14.02.2025. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!