"Бавария" марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано Мадриднинг "Реал" клубига ўтишга розилик берди.
Французнинг ҳозирги клуби билан амалдаги шартномаси мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади. Журналист Санти Ауна хабарига кўра, "қаймоқранглилар" Упамекано билан келажакдаги трансфер бўйича оғзаки келишувга эришган. Агар режадан ташқари ҳеч нарса содир бўлмаса, 27 ёшли футболчи июль ойида эркин агент сифатида испан гранди сафига қўшилади.
"Реал" вакиллари Дайо Упамеканонинг барча талабларини қондиришга тайёрлигини билдирди. Футболчи мюнхенликлар сафида 2021 йилдан буён тўп тепиб келмоқда.