Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

«Реал» ёки Франция терма жамоаси: Зидан танлов қилди

«Реал» ёки Франция терма жамоаси: Зидан танлов қилди

Италиялик таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Зинедин Зидан "Реал" бошқарувига тайинланмайди. Француз мутахассиси ўз ватани терма жамоасини бошқариш бўйича аниқ режага эга.

Қайд этилишича, айни дамда Зидан Франция футбол федерацияси билан дастлабки шартномага эга эмас. Дарвоқе, юлдуз мураббий ўзининг аниқ режасига амал қилишга ва ўз мамлакати терма жамоасини қабул қилишга бел боғлаган.

Хабарингиз бор, 2026 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимини Дидье Дешам тарк этади. Бу ҳақда анча олдин расман эълон қилинган эди.

Киритилди: 23:44 18.12.2025. Ўқилди: 649 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!