Бугун 17 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Реал» Хаби Алонсонинг талаби билан илк трансфер амалга ошириш арафасида

«Реал» Хаби Алонсонинг талаби билан илк трансфер амалга ошириш арафасида

Мадриднинг «Реал» клуби «Борнмут» ҳимоячиси Дин Хейсеннинг сотиб олишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, 20 ёшли испаниялик марказий ҳимоячи «қироллик клуб»нинг ёздаги биринчи янги футболчисига айланиши кутилмоқда. «Реал» ҳеч қандай музокараларсиз Хейсеннинг 50 миллион фунтлик товон пулини тўлиқ тўлаган ва ҳимоячининг атрофидаги шахслар билан музокара олиб бормоқда.

Хейсен Англия Премьер-лигасидаги дебют мавсумини «Борнмут» сафида ўтказди. Клуб уни 2023 йили 15,2 миллион еврога харид қилган эди. 2024/25 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.

Киритилди: 23:12 15.05.2025. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!