Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» Винисиуссиз «Ливерпуль»га қарши қандай ўйнаши маълум бўлди

«Реал» Винисиуссиз «Ливерпуль»га қарши қандай ўйнаши маълум бўлди

«Реал Мадрид» бош мураббийи Карло Анчелотти «Ливерпуль»га қарши ўйин олдидан бир қатор ўзгаришларни режалаштирган.

Чоршанба куни «Энфилд»да бўлиб ўтадиган Чемпионлар Лигаси ўйини олдидан «Лос-Бланкос» Винисиус Жуниорни йўқотди - бразилиялик жароҳат олди ва ўйин учун таркибга киритилмади. «Relevo» хабарига кўра, Анчелотти 4-4-2 схемасига қайтиши мумкин, Килиан Мбаппе ва Браим Диаз ҳужум жуфтлиги сифатида ҳаракат қилади. Арда Гюлер учун ҳам бошланғич таркибдан жой бўлади.

Қайд этилишича, Винисиус жароҳат олдидан ҳам мадридликлар бош мураббийи «Леганес» билан олдинги учрашувдагидек Мбаппени чап қанотга яқинроқ жойлаштиришни режалаштирган.

Киритилди: Бугун 10:38. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!