Литва президенти Вилнюсдаги юк самолёти ҳалокатига Россиянинг алоқадорлигига шубҳалари борлигини айтди.
"Россиянинг бузғунчи хатти-ҳаракатлари, эҳтимол, энди деярли ҳар бир самолёт ҳалокатига биринчи навбатда ушбу ёндашув орқали қарашга мажбур қилади. Ҳалокат Россия разведка хизматлари иштирокида ва ўз-ўзидан ёнувчи моддалар ёрдамида амалга оширилганлиги тўғрисида тахминлар бор. Россия шундай давлатки, унинг бундай миқёсдаги ҳалокатлардаги иштироки деярли ҳар бир ҳолатда ҳисобга олиниши керак", – деди Гитанас Науседа.
Аввалроқ, Вилнюс аэропорти яқинида ҳалокатга учраган DHL компанияси юк самолётининг ҳалокатига “техник муаммолар” сабаб бўлгани ҳақида Литва Инқирозларни бошқариш миллий маркази раҳбари Вилмантас Виткаускас маълум қилганди.