Ҳиндистонда 25 ёшли йигит дафн маросимида ўзига келди – бир неча дақиқадан сўнг, ҳиндларнинг урф-одатларига кўра, унга ўт қўйилиши керак эди. Полиция бу қандай содир бўлиши мумкинлигини аниқламоқда, деб ёзади Blick журнали.
Нутқ ва эшитиш қобилиятидан азият чеккан йигит ғарбий Ражастан штатида эпилептик тутқаноқ тутилиши билан касалхонага ётқизилган. Шифокор беморни ўлик деб эълон қилди. Бироқ, талаб қилинганидек, отопция ўтказилмади. Беморни ҳинд урф-одатлари бўйича куйишга тайёрлаш учун дарҳол ўликхонага юборишди.
Бироқ, эркакни гулханга жўнатишдан бироз олдин у ўзига келди. Йигит зудлик билан қайта шифохонага ётқизилган, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, у вафот этган. Бу сафар ҳақиқатдан.
Натижада бу иш билан полиция қизиққан ва тергов бошланди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган шифохонанинг 3 нафар ходими ишдан четлаштирилган.