Бирлашган Араб Амирликлари Ички ишлар вазирлиги исроиллик раввин Зви Коганни ўлдиришда гумонланган Ўзбекистон фуқаролари рекорд даражада қисқа муддатда ҳибсга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда WAM хабар берди.
Зви Коган Молдова паспорти билан Араб Амирликларига келган ва мамлакат резиденти мақомига эга бўлган. БАА Ички ишлар вазирлиги фуқаролар, резидентлар ва сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг асосий устувор йўналиши эканини таъкидлади.
Вазирлик баёнотида айтилишича, идора жамият барқарорлигига таҳдид солувчи ҳар қандай хатти-ҳаракатларга қатъий ва шафқатсиз чоралар кўриш учун барча қонуний ваколатларидан фойдаланади. Бундан ташқари, у ижтимоий тотувлик ва тинч-тотув яшашни ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни қўллашга тайёрлигини билдирди.