Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда Бобурийлар даврида қурилган масжидни ҳимоя қилган тўрт мусулмон ўлдирилди

Ҳиндистонда Бобурийлар даврида қурилган масжидни ҳимоя қилган тўрт мусулмон ўлдирилди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати Самбҳал шаҳрида Бобурийлар ҳукмронлиги даврида қурилган Шоҳи Жама масжидини бузиш учун келган полиция ва маҳаллий мусулмонлар ўртасидаги тўқнашувда камида тўрт мусулмон ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

NDTV телеканалининг хабар беришича, шаҳарда интернет тўхтатилган, расмийлар барча мактабларни ёпишга қарор қилган, шаҳарга махсус рухсатсиз кириш тақиқланган.

Тартибсизликлар расмийлар Бобурийлар ҳукмронлиги даврида барпо этилган қадимий Шоҳи Жама масжидини бузиш учун полиция ҳимояси остида келганидан кейин бошланган. Ушбу масжидни бузиш учун аллақачон суд қарори қабул қилинган. Ҳукумат масжид гўёки вайрон қилинган ҳинду ибодатхонаси ўрнига қурилган. Бу қарор Самбҳалда кўпчиликни ташкил этувчи мусулмон жамоасининг норозилигига сабаб бўлди.

NDTV телеканалига кўра, намойишчилар бир неча машинани ёқиб юборган, полицияга тош ва таёқ отган, полиция эса йиғилганларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва таёқлардан фойдаланган. Яраланганлар орасида 20 га яқин полициячи бор, бирининг аҳволи оғир. 20 дан ортиқ намойишчи полиция томонидан ҳибсга олинган. Ижтимоий тармоқларда масжидни ҳимоя қилаётган мусулмонларга ўқ узилаётгани акс этган видеолар тарқалди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон ҳукумати кўп асрли Бобур масжидини бузиб ташлаб, ўрнига ҳинду ибодатхонасини қурган эди.

Киритилди: 20:48 25.11.2024. Ўқилди: 845 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!