Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал": Винисиусни 1 миллиард еврога сотамиз

"Реал": Винисиусни 1 миллиард еврога сотамиз

Юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг келажаги ҳамон муҳокама қилинмоқда. Бу мавсумда бразилиялик футболчи ҳали бирор марта ҳам "Реал" сафида тўлиқ ўйин ўтказгани йўқ, бу эса футболчини қониқтирмаслиги айтилмоқда. Матбуот 25 ёшли Винисиусни Саудия Арабистони қизиқишлари билан боғлашда давом этмоқда.

Transfer News Live нашрининг Defensa Central’га таяниб хабар беришича, "Реал" Саудия Арабистони клубларини агар Винисиусни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлса, уни 1 миллиард еврога сотиб олиш имкониятини ишга тушириши ҳақида огоҳлантирган.

Неймарнинг "Барселона"дан "ПСЖ"га трансфери тарихдаги энг қиммат трансфер бўлиб қолмоқда. 2017 йилнинг ёзида парижликлар Неймар учун 222 миллион евро тўлаган.

Киритилди: 09:50 22.09.2025. Ўқилди: 772 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!