Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» Винисиус Жуниорнинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум бўлди

«Реал» Винисиус Жуниорнинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум бўлди

Бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳали ҳам «Реал» билан шартномасини узайтиргани йўқ ва унинг 2026 йилда жамоани тарк этиши эҳтимоли очиқ ҳолича қолмоқда, деб хабар беради Transfer News Live.

Бразилиялик футболчининг келажаги борасидаги ноаниқлик фонида «қироллик клуби» раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш учун унинг ўрнини босиши мумкин бўлган номзодлар рўйхатини шакллантирди.

Манба маълумотига кўра, рўйхатга қуйидаги футболчилар кирган:

Букайо Сака («Арсенал»)
Луис Диас («Бавария»)
Дезире Дуэ (ПСЖ)
Кенан Йилдиз («Ювентус»)
Майкл Олисе («Бавария»).

Винисиуснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 23:40 12.12.2025. Ўқилди: 1315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар