"Реал" ва ҳужумчи Винисиус Жуниор ўртасидаги янги шартнома бўйича музокаралар боши берк кўчага кириб қолди.
Томонлар янги битимни муҳокама қилишни тўхтатдилар. Сабаби, бразилиялик футболчи "Реал"нинг фикрига таянмасдан, келажакда фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган клубни ўзи танламоқчи.