Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» ва «Марсель» ўйини олдидан мухлислар жанжаллашиб кетишди

A A A
«Реал» ва «Марсель» ўйини олдидан мухлислар жанжаллашиб кетишди

Мадриднинг «Реал» ва Франциянинг «Марсель» жамоаси мухлислари Чемпионлар лигаси 2025/2026 йилги мавсуми умумий босқичи 1-тур учрашуви олдидан «Сантьяго Бернабеу» стадиони ёнида жанглашиб кетишди. Жанжалга Испания ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари, жумладан, отлиқ полиция бўлинмалари аралашди.

Ўтган мавсумда Испания гранди «Реал» мусобақанинг чорак финалига қадар етиб борди ва икки ўйин натижаларига кўра Лондоннинг «Арсенал» жамоасига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. «Марсель» эса 2024/2025 йилги мавсумда еврокубокларда иштирок этмаган.

Жорий мавсум финали 2026 йил 30 май куни Будапештдаги «Пушкаш Арена» стадионида ўтказилади.

Киритилди: 23:33 16.09.2025. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!