Лука Модрич ва "Реал" қисқа муддатли шартнома имзолайди.
Маълумотларга кўра, мадридликлар 39 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани икки ҳафтага - 13 июлга қадар узайтирмоқчи. Лукас Васкес ҳам худди шундай.
Бу қадам жамоанинг клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги чиқиши билан боғлиқ - финал 13-санага белгиланган. ФИФА турнир иштирокчиларидан шартномалари июнь ойи охиригача амал қиладиган футболчилар билан қисқа муддатга узайтириш бўйича келишиб олишни сўради.
Шу билан бирга, яна бир мавсум учун шартнома имзоланиши "катта савол остида", айниқса Васкес мисолида. Модрич, агар маошни камайтиришга рози бўлса ва иккинчи даражали ролни қабул қилса, қолиш имконияти бор.