Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" трансфер ойнаси ёпилишидан аввал Винисиусни инглиз грандига 170 миллион еврога пуллаб юбориши мумкин

"Реал" трансфер ойнаси ёпилишидан аввал Винисиусни инглиз грандига 170 миллион еврога пуллаб юбориши мумкин

Испания чемпионатида "Реал" сафида тўп тепаётган юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниор фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириш вариантига эга.

Fichajes нашри тарқатган хабарга кўра бразилиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга "Манчестер Сити" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. "Шаҳарликлар" жорий трансфер ойнаси ёпилгунга қадар 25 ёшли бразилияликни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. Унинг бозор қиймати 170 миллион еврога баҳоланмоқда.

Жуниор "қироллик клуби" сафида 2018 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда. Бразилиялик ва "Реал" ўртасидаги шартнома муддати 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Киритилди: 13:55 12.08.2025. Ўқилди: 1134 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!