Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

«Реал» собиқ футболчиси Месси жамоасига кўчиб ўтди

«Реал» собиқ футболчиси Месси жамоасига кўчиб ўтди

"Интер Майами" ўз расмий сайтида "Реал"нинг собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолагани ҳақида маълумот жойлаштирди. Гап Серхио Регилон ҳақида кетмоқда.

Регилон "Интер Майами" билан 2027 йил охиригача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Шартномада яна бир йилга узайтириш имконияти кўрсатилган.

28 ёшли Регилон чап қанот ҳимоячиси позициясида ҳаракат қилади. У "Интер Майами"да ҳимоя қанотида Жорди Альбанинг ўрнини эгаллайди.

Киритилди: 23:18 15.12.2025. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!