"Манчестер Сити" хавбеки Бернарду Силва манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Жорже Мендеш "Реал"га футболчининг хизматларини таклиф қилди.
Аммо, мадридликлар аниқ жавоб беришди. Клуб ярим ҳимоячининг хизматларидан манфаатдор эмас. Силванинг "Ман Сити" билан меҳнат шартномаси ёзгача амал қилади.
Бу мавсумда Бернарду Силва 25 та учрашув ўтказди. Уларда ярим ҳимоячи битта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.