Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Реал" Родригога ультиматум қўйди

"Реал" Родригога ультиматум қўйди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Родригони яқинлашиб келаётган трансферлар даврида сотиб юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.

24 ёшли футболчи ҳужум чизиғидаги рақобат туфайли "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибидан тушиб қолди. Marca нашрининг таъкидлашича, бразилиялик ўз келажаги борасида яқин бир неча кун ичида бир қарорга келиши керак. "Реал" раҳбарияти ҳужумчига агар у клубда қолишига ишончи комил бўлмаса, сотилиши мумкинлигини тушунтирди.

Родригога Англия Премьер-лигаси грандлари қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt портали экспертлари футболчининг нархини 100 млн еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 09:08 13.05.2025. Ўқилди: 669 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!