Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

«Реал»нинг Винисиус бўйича позицияси қандай?

«Реал»нинг Винисиус бўйича позицияси қандай?

The Athletic нашри саҳифаларида "Реал"даги вазиятга оид материал эълон қилинди. Улардан бири ҳужумчи Винисиус Жуниор билан боғлиқ вазият.

Материалда айтилишича, "Реал" Винисиуснинг ўз ўйинини яхшилашини истамоқда. Ҳозирча клуб бразилиялик футболчига янги шартнома бўйича футболчи сўраган пулни тўлашга тайёр эмас. Аммо ҳали олдинда музокаралар учун вақт бор. "Қаймоқранглилар" ҳозир Винисиус бўйича қарор қабул қилмоқчи эмас.

Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Кейинги ёзда мадридликлар яна бир йилдан кейин бепул йўқотмаслик учун бразилияликни арзонроқ нархда сотиб юбориши мумкин. Албатта, агар ўша вақтга келиб шартнома узайтирилмаса.

Киритилди: 22:45 22.08.2025. Ўқилди: 878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!