"Реал"нинг собиқ дарвозабони Кико Касилья ҳужумчи Криштиану Роналдунинг нақадар сахий экани ҳақида гапирди.
"Роналду - феномен, супершахс. У ҳатто ёшлар академиясидан ўтаётган болаларга ҳам ёрдам беради. Ундан истаган нарсангизни сўранг - у сизга беради. Мавсумолди ўйинлар учун АҚШга борганимизда, Роналду барча ходимларга - физиотерапевтлар, қўриқчилар ва ҳоказоларга янги iPhone ва янги Apple Watch сотиб олди. У атрофдагиларга миннатдорчилик билдиришни яхши кўрадиган инсон," - деди Касилья The After Show дастурида.
Айни дамда Криштиану Роналду "Ан-Наср" шарафини ҳимоя қилмоқда. Яқинда португалиялик Саудия клуби билан шартномасини яна икки йилга узайтирди.