Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

"Реал"нинг ЕЧЛдаги навбатдаги ўйинида кимлар иштирок этмаслиги аниқ

"Реал"нинг ЕЧЛдаги навбатдаги ўйинида кимлар иштирок этмаслиги аниқ

"Реал" Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Монако"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда. Якшанба куни Альваро Арбелоа жамоаси ўзининг навбатдаги машғулотини ўтказди.

Marca хабарига кўра, ҳимоячи Антонио Рюдигер ва ҳужумчи Родриго жамоадан алоҳида шуғулланган. Германиялик ва бразилиялик футболчи бўлажак баҳсда "Реал"га ёрдам бериш эҳтимоли кам.

Шу билан бирга, қайд этилишича, "Реал"га сешанба оқшомида Эдер Милитао, Трент Александр-Арнольд ва Ферлан Менди ёрдам бермаслиги аниқ.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" ва "Монако" ўртасидаги ўйин 20 январь куни Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади. Айни пайтда "қаймоқранглилар" Чемпионлар лигаси жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 23:37 18.01.2026. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!