Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Можтабо Хоманаий Эроннинг янги олий раҳбари этиб сайланди - манба

Можтабо Хоманаий Эроннинг  янги олий раҳбари этиб сайланди - манба

Эрон Экспертлар кенгаши ҳалок бўлган Али Хоманаийнинг ўғли Можтабо Хоманаийни янги олий раҳбар этиб сайлади.

Эрон мухолифатига яқин Iran International телеканали маълум қилишича, Можтабо Хоманаий Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг номзоди ҳисобланади.

Манбаларнинг айтишича, бу қарор Ислам инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) босими остида қабул қилинган.

Маълумот ҳали расман тақдиқлангани йўқ.

Қайд этиш керак, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси АҚШ билан ҳар қандай муросаларга қарши ва "ғалабагача уруш" позициясини қўллаб-қувватлайди.

Киритилди: Бугун 10:11. Ўқилди: 1050 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!