Мадриднинг "Реал" клуби Испания чемпионатининг 36-турида бугун "Мальорка"ни қабул қилади.
Ушбу баҳсда "қироллик клуби"нинг нақд 10 нафар футболчиси турли жароҳатлар ва дисквалификация сабаб иштирок этмайди. Улар Винисиус Жуниор, Родриго, Орельен Тчуамени, Антонио Рюдигер, Давид Алаба, Эдуардо Камавинга, Эдер Милитао, Лукас Васкес, Дани Карвахаль ва Ферлан Менди.