Бугун 8 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" нега Холанднинг трансферига қизиқмаётгани маълум бўлди

A A A
"Реал" нега Холанднинг трансферига қизиқмаётгани маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчи Эрлинг Холандни сотиб олишга қизиқмаяпти.

Marca нашрининг хабарига кўра, Мадрид клуби норвегиялик футболчининг "Манчестер Сити" билан амалдаги шартномасида кўрсатилган 2024 йилдан бошлаб озод қилиш бандига эга бўлишига қарамай, унинг трансферини устувор деб ҳисобламайди.

Айни дамда Мадрид раҳбарияти Холандни сотиб олиш вариантини деярли кўриб чиқмаяпти. Клуб унинг жароҳати тарихидан хижолат тортмоқда, аммо трансфер учун ундан ҳам каттароқ тўсиқ - бу ҳужумчининг маоши. У олаётган маош "Реал Мадрид"да жуда баланд саналади.

22 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда “Манчестер Сити” сафида барча турнирлар доирасида 18 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:49 05.12.2022. Ўқилди: 4217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!