Бугун 12 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

"Реал" мухлислари учун яхши янгилик бор

"Реал" мухлислари учун яхши янгилик бор

Дин Хёйсен якшанба куни бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги "Алавес"га қарши ўйинга қадар "Реал" сафига қайтиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда The Athletic.

Мадридликлар марказий ҳимоячиси сонидан олган жароҳати туфайли сўнгги 5 та ўйинни ўтказиб юборди.

"Реал" бўлажак ўйинда ҳимоячилар Дани Карвахаль, Трент Александр-Арнольд, Эдер Милитао, Давид Алаба ва Ферлан Мендидан жароҳатлари туфайли фойдалана олмайди. Шунингдек, ўтган дам олиш кунлари "Сельта"га қарши ўйинда (0:2) Фран Гарсия ва Альваро Каррерас қизил карточка олиб, дисквалификация қилинди.

Чап қанот ҳимоясида ўйнаши мумкин бўлган ярим ҳимоячи Эдуардо Камавинга жароҳати сабаб майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

Шунингдек, "Реал" дисквалификация туфайли ҳужумчи Эндрикка умид боғлай олмайди, Килиан Мбаппенинг иштироки эса мушакларидаги ноқулайлик ва тиззасидаги оғриқ туфайли сўроқ остида.

Киритилди: Бугун 10:32. Ўқилди: 250 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!