Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" мухлислари клубда дебют қилган футболчига ҳақоратлар йўллашди

"Реал" мухлислари клубда дебют қилган футболчига ҳақоратлар йўллашди

"Реал" мухлислари класикода хатога йўл қўйган вингер Виктор Муньосни ҳақорат қилди.

Мадридликлар Ла Лига 35-тури доирасида "Барселона"га имкониятни бой бериб қўйди (3:4). "Кастилья"дан 21 ёшли Муньос "Реал"нинг асосий жамоасидаги дебютини ўтказди ва ўйиннинг 87-дақиқасида Винисиус Жуниор ўрнига майдонга тушди.

89-дақиқада Муньос "Барселона" дарвозасига Войчех Шесни билан бирга-бир чиқиб, ҳисобни тенглаштириши мумкин эди, аммо у дарвозани аниқ нишонга ололмади. Финал ҳуштагидан сўнг вингер майдонни йиғлаб тарк этди.

Ўйиндан кейин Муньос "Реал" мухлислари томонидан ижтимоий тармоқларда ҳақоратларга учради, шу сабабли у ўз постларига изоҳ қолдиришни тўхтатишга мажбур бўлди.

Шунингдек, COPE хабарига кўра, лотин америкалик қўшиқчи Виктор Муньос ҳам ҳақоратларга учраган, мухлисларнинг бир қисми уни футболчи билан адаштириб юборган.

Киритилди: 06:11 12.05.2025. Ўқилди: 1030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!