Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

«Реал» мухлислари бразилиялик юлдузининг жамоадан кетишини исташмоқда

«Реал» мухлислари бразилиялик юлдузининг жамоадан кетишини исташмоқда

Мадриднинг "Реал" клуби мухлислари бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниорни сотиб юбориш тарафдори. Бу ҳақда Marca газетаси хабар берди.

Ўтказилган сўровномага кўра, "қироллик клуби" мухлисларининг 86 фоизи ҳужумчини жамоада кўришни ортиқ истамайди. Бразилиялик футболчининг "Реал" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Ҳужумчининг нархи 150 миллион еврога баҳоланмоқда.

Винисиус жорий мавсумнинг биринчи ярмида Мадрид гранди сафида 22 та учрашув ўтказди. Ҳужумчи бешта гол ва еттита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 14:18 22.12.2025. Ўқилди: 1491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар