"Реал" клуби Килиан Мбаппенинг тақдимоти 16 июль куни, маҳаллий вақт билан соат 12:00 да бошланади. Ушбу маросим "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилади. Клуб буни расман маълум қилди.
Ушбу маросимдан олдин "Реал" президенти Флорентино Перес ва Килиан Мбаппе беш йиллик шартномани имзолаш тадбирида қатнашишади.
Шундан сўнг Мбаппе иштирокида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ташкил қилинади.