Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал" Мбаппе дубль қайд этган ўйинда "Сельта"ни мағлуб этди

"Реал" Мбаппе дубль қайд этган ўйинда "Сельта"ни мағлуб этди

"Реал" ўз майдонида Испания Ла Лигасининг 34-турида "Сельта"ни мағлуб этди - 3:2.

Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе дублни расмийлаштирди. 39 ва 48-дақиқаларда француз гол урди. Арда Гюлер (33-дақиқа) ўз ҳисобига гол ва ассист ёздириб қўйди.

Мадридликлар ўйин давомида 3:0 ҳисобида олдинда бораётганди, бироқ Хави Родригес (69) ва Виллиотт Сведбергнинг (76) голларидан кейин ғалабани бой бериб қўйишига бир бахя қолди.

"Реал" (75 очко) Ла Лигада 2-ўринда бормоқда. Карло Анчелотти жамоаси пешқадам "Барселона"дан 4 очко ортда қолмоқда. "Сельта" (46) турнир жадвалида еттинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 19:04 04.05.2025. Ўқилди: 966 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!