Мадриднинг "Реал" клуби мухлислари "Барселона"нинг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигидан хурсанд.
Кеча каталонияликлар ярим финал жавоб ўйинида "Интер"га (3:4) мағлуб бўлиб, турнирдан чиқиб кетишди.
El Chiringuito хабарига кўра, бугун "Реал Мадрид" спорт шаҳарчаси олдида "Grazie Inter" (Раҳмат Интер) ёзуви пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 11 май куни "Барса" ўз майдонида "Реал"ни қабул қилади.