Бугун 6 май, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал» «Манчестер Сити»нинг юлдуз ҳимоячисини сотиб олмоқчи

«Реал» «Манчестер Сити»нинг юлдуз ҳимоячисини сотиб олмоқчи

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Йошко Гвардиол фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин. Sportske Novosti нашрининг маълумотларига кўра, хорватиялик футболчининг трансферига «Реал» Мадрид клуби қизиқиш билдирмоқда.

Мадрид клуби ўйинчини шу ёзда сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Қайд этиш жоизки, Йошко Гвардиол шу йилнинг январь ойида бўлиб ўтган «Челси»га қарши ўйинда (1:1) ўнг оёқ болдир суягини синдириб олган эди. Хорватиялик футболчи операция қилинди ва яқин орадагина индивидуал дастур асосида машғулотларга қайтди.

Гвардиол 2023 йилда «РБ Лейпциг»дан «Манчестер Сити»га 90 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда хорватиялик ҳимоячи «шаҳарликлар» сафида барча мусобақаларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, иккита гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 23:50 05.05.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!