Мадриднинг “Реал” клуби янги бош мураббий билан келишиб олди. Marca нашри хабарига кўра, "қироллик" клуби раҳбарияти ҳозирда "Байер"да ишлаётган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо билан 3 йиллик меҳнат шартномаси бўйича келишиб олган.
Мураббий жорий мавсум якунида Мадрид гранди сафига қўшилади. Алонсо "қаймоқранглилар" бошқарувида италиялик мураббий Карло Анчелоттини алмаштиради. Бу мавсумда "Реал Мадрид" УEФА Чемпионлар Лигаси ва Испания Кубогида муваффақиятсизликка учради.
Ла Лига турнир жадвалида Мадрид клуби пешқадам “Барселона”дан 4 очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда.