Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал Мадрид" "Арсенал" ҳимоячиси билан музокара ўтказмоқда

"Реал Мадрид" "Арсенал" ҳимоячиси билан музокара ўтказмоқда

"Реал Мадрид" бир неча ҳафта давомида Англиянинг "Арсенал" клуби марказий ҳимоячиси Уилям Салибанинг атрофидагилар билан унинг эҳтимолий трансфери борасида музокара олиб бормоқда.

Манбага кўра, Салиба Лось Бланcос учун ўзига хос ва устувор мақсад; клуб бир неча мавсумдан бери футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда - келишув шу ёз ёки кейинги йил амалга ошиши мумкин.

Футболчининг "канонирлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хабар қилинишича, "Арсенал" ҳимоячига шартномани узайтиришни таклиф қилган, аммо клуб бу эрда чемпионликни қўлга киритиш мумкинлигига футболчини ишонтириши керак.

Трансфермаркт 24 ёшли Уилям Салибанинг трансфер қийматини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 05:47 05.05.2025. Ўқилди: 638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!