Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

“Реал Мадрид” “Ал-Ҳилол” футболчисини сотиб олиши мумкин

“Реал Мадрид” “Ал-Ҳилол” футболчисини сотиб олиши мумкин

Португалия терма жамоаси ҳамда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби футболчиси Рубен Невеш фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Fichajes нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячига “Реал Мадрид” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Унга кўра, Невешнинг Саудия Арабистонидаги фаолияти кутилганидан анча эрта якунланиши мумкин. Ярим ҳимоячи ҳамда “Ал-Ҳилол” ўртасидаги шартнома 2026-йилнинг ёзида якунига етади. Ҳозирча битимни узайтириш борасида музокара олиб борилгани йўқ. Шу сабабли клуб январь ойида футболчини сотиб, унинг трансферидан фойда кўришни истамоқда.

Футболчининг атрофидагилар Невешнинг яқин орада Европага қайтишини ҳам инкор этмаяпти. Яқин вақтга қадар ярим ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирга келиб футболчи учун “Реал” ҳам даъвогарга айланган.

“Қироллик клуби”нинг Невеш трансфери учун курашга қўшилгани бежиз эмас. Сабаби жорий мавсум мадридликлар ярим ҳимоя чизиғида айрим камчиликларни сезилмоқда. Айниқса, ўйинни назорат қилиш, темпни пасайтириш ва тўпни кўпроқ ўзида сақлаб туриш талаб этиладиган учрашувларда бу яққол кўзга ташланмоқда.

“Реал” раҳбарияти португалиялик ярим ҳимоячининг ўйинини юқори баҳоламоқда. Сабаби Невеш узоқ йиллар давомида Англия Премьер Лигасида ўйнаган, “Вулверҳэмптон” сардори бўлган ва майдон марказидан ўйинни бошқара олиш қобилияти билан бошқалардан ажралиб турган. Бундан ташқари, Невеснинг узоқ масофадан аниқ ва кучли зарба бера олиши ҳам “Реал” ҳужум чизиғида етишмаётган муҳим жиҳатлардан бири сифатида баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Рубен Невеш жорий мавсум “Ал-Ҳилол” сафида жами 15 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ҳамда 1 голли узатма муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 23:37 20.12.2025. Ўқилди: 261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!