Мадриднинг “Реал” жамоаси навбатдаги трансфер стратегияси сифатида яна бир юлдуз футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшишни кўзламоқда.
Аввалроқ “қироллик клуби” Килиан Мбаппе билан шартнома тузган эди, энди эса “Ливерпуль”нинг ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд ҳам ушбу йўлдан бориши кутилмоқда. Marca нашри хабарига кўра, “Реал”нинг диққат марказида яна бир “қизиллар” футболчиси — Ибраима Конате турибди.
Маълумотларга кўра, “Реал” француз марказий ҳимоячисининг “Ливерпуль” билан 2026 йил ёзида тугаши керак бўлган шартномасини узайтирмаслигига умид қилмоқда. Агар шундай бўлса, “қаймоқранглилар” Конатени ҳам эркин агент сифатида олиб келишни режалаштирмоқда.