"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧ-2025 1/8 финали доирасида "Ювентус"ни мағлуб этди - 1:0. Ўйин "Хард Рок" стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувдаги ягона гол 54-дақиқада ҳужумчи Гонсало Гарсия томонидан киритилди. 21 ёшли футболчи КЎЖЧ-2025да 4та ўйинда 3та гол ва 1та ассистга муаллифлик қилган.
Килиан Мбаппе ушбу турнирда илк бор майдонга тушди. У 68-дақиқада Гарсия ўрнига майдонга тушди.
Турнирнинг чорак финалида "Реал" "Боруссия" - "Монтеррей" учрашуви ғолибига қарши баҳс олиб боради.