Австриялик ҳимоячи Давид Алаба жорий мавсум якунлангач, "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қироллик клуби" 32 ёшли футболчининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли у билан хайрлашиш ҳақида ўйламоқда. "Қаймоқранглилар" Алабанинг кетиши билан маошлар жадвалини ҳам енгиллаштирмоқчи. Унинг Мадрид грандидаги маоши йилига тахминан 22,5 миллион еврони ташкил қилади.
Испания чемпионатининг жорий мавсумида австриялик 7 та ўйин ўтказиб, 1 та сариқ карточка олган. Давид ва "қаймоқранглилар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2026 йил июнь ойи охирида тугайди.