Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоядаги ҳаракатлар бўйича энг муваффақиятсиз мавсумлардан бирини ўтказмоқда.
"Қаймоқранглилар" жорий мавсумда барча мусобақаларда 60 та ўйинда 76 та гол ўтказиб юборди - бу жамоа учун 2003/04 йилги мавсумдан бери энг ёмон кўрсаткич (ўша мавсумда ҳам 76 та гол ўтказиб юборилган).
Яна бир эътиборли томони, Ла Лиганинг барча вакиллари орасида фақат "Вальядолид" Мадрид грандини кўпроқ ўтказиб юборган (92).