«Реал» обуначилар сони бўйича спорт клублари орасида етакчи эканлигини маълум қилди.
Мадрид жамоаси турли платформаларда футбол, баскетбол, Сантиаго Бернабеу ва бошқа тоифаларга оид 37 та аккаунти борлигини эълон қилди. Саҳифалар 7 тилда юритилади.
Умуман олганда, 600 миллион фойдаланувчи аллақачон ушбу аккаунтларга обуна бўлган.
Blinkfire маълумотларига таяниб, «Реал» бошқа ҳеч бир спорт клубида бундай кўрсаткичлар йўқлигини таъкидламоқда.