Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олишдан воз кечмоқда. Бу ҳақда Британия матбуоти хабар бермоқда.
Бунга Мадрид клубида бу келишувни амалга ошириш учун пул йўқлиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
«Реал» ёзда «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолайди. Мадрид клуби бошқа юлдуз тўпурарни молиявий томондан ўз сафига қўшиб ололмайди.