"Реал" мухлислари "Севилья"га (2:0) қарши ўйиннинг 83-дақиқасида захирага олинган Винисиус Жуниорга ҳуштакбозлик қилишди.
Ўйинчи алмаштирилгани маълум бўлгач, қанот ҳужумчиси сардорлик боғичини Тибо Куртуага бериб, майдон ташқарисига йўл олди. Винисиус майдонни тарк этар экан, трибуналардан ҳуштак овози эшитила бошлади.
Бразилиялик мухлисларга миннатдорчилик билдирмади ва трибунадагиларнинг хатти-ҳаракатларига ҳеч қандай муносабат билдирмади.