Мадриднинг "Реал" клуби якшанба оқшомида Ла Лига 16-тури доирасида "Алавес" меҳмони бўлади.
Marca хабарига кўра, катта эҳтимол билан ушбу ўйинда марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер иштирок этмайди. 32 ёшли немис "Сити"га қарши ўйинни (1:2) 100 фоиз тайёр бўлмаган ҳолда ўтказган ва энди мушакларидан азият чекмоқда.
У келаси ҳафтадан яна машғулотларни бошлаши мумкин.