2026 йилда "Реал" бир неча футболчиси билан хайрлашиши мумкин. Шундай футболчилардан бири ҳужумчи Родриго бўлиб, у жорий мавсум "қаймоқранглилар" сафида бор йўғи 3 марта асосий таркибда майдонга тушди.
Transfer News Live нашрининг Defensa Central’га таяниб хабар беришича, "Реал"дагилар Родригонинг беқарорлигидан тобора норози бўлиб, у бўйича 50 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу 24 ёшли форварднинг "Transfermarkt" порталидаги нархидан ҳам паст. У ерда Родригони 80 миллионга баҳолашади.
Родриго бу мавсумда "Реал"нинг 12 ўйинида иштирок этди ва ҳозирча бирор марта ҳам гол ура олмади. Бразилиялик футболчи ҳисобида фақат иккита голли узатма бор - иккаласи ҳам Чемпионлар Лигасида.